Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон парламенти мажлиси Ўзбекистон билан ноқонуний миграцияга қарши курашиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади
Қозоғистон парламенти мажлиси ялпи йиғилишида “Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида” ги қонун лойиҳаси маъқулланди. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги хабар берди.
Қозоғистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кожаевнинг сўзларига кўра, битим 2019 йил апрель ойида Тошкентда имзоланган.
Битимни ратификация қилиш миграция оқимини тартибга солиш, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва ноқонуний миграция каналларини аниқлаш учун қулай шароит яратиши таъкидланмоқда.
“Ушбу битим икки фуқаролик ва ноқонуний миграцияга қарши курашда алоҳида ўрин тутади ҳамда миллий хавфсизликни таъминлашга қаратилган. Битимга мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини юбориш тартиби аниқланди. Шундай қилиб, ҳужжатларни топшириш ва консуллик тўловларини тўлаш учун фуқароларнинг Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилишларига ҳожат қолмайди. Қозоғистон Конституциясининг 10-моддаси 3-бандига биноан, Қозоғистон фуқароси учун бошқа давлат фуқаролиги тан олинмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳам икки фуқароликни тан олмайди”, деди Кожаев.
Унинг сўзларига кўра, қонуннинг қабул қилиниши икки фуқароликка ва ноқонуний миграцияга қарши курашда юзага келадиган муаммоларни тартибга солувчи ҳужжатларни қабул қилиш масалалари бўйича маълумот алмашиш имкониятини беради.
Кожаев ўтган йили Қозоғистонга 2,5 миллионга яқин ўзбекистонликлар қонуний равишда кирганини ва 60 мингга яқини ноқонуний йўл билан келганлигини айтди.
Мавзуга оид
20:25 / 16.07.2026
АҚШ грин-карта талабгорлари учун 100 минг долларлик гаров жорий этиши мумкин
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
23:00 / 13.07.2026