Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия зирҳли техникаси Сурияга кирди - ОАВ
Туркия Сурияга ўнлаб зирҳли техника, жумладан танклар олиб кирди.
Фото: Al Arabiya
Ҳарбий колонна Сурия чегарасини кесиб ўтган. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди
Таъкидланишича, колоннада бир неча ўнлаб зирҳли техника, жумладан танклар бор. Суриянинг Идлиб вилояти шимолида жойлашган Кафр-Лусайн назорат-ўтказиш пункти орқали камида 40 та зирҳли машина ва танклар олиб кирилган.
Айни вақтда ҳарбий техника қаерга олиб кетилаётгани номаълум.
Аввалроқ туркиялик ҳарбийлар Идлибдаги Сароқиб шаҳри яқинида янги блокпост ўрнатишаётгани маълум қилинган. Натижада шаҳарнинг шимол, жануб ва шарқида блокпостлар жойлашади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған жорий ҳафтада Россияни Сурия бўйича келишувларга амал қилмаётганликда айблаган ва Москва Сурия президенти Башар Асад тузуми билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқмаса, Туркия ўзи мустақил ҳаракат қилишини айтган.
Мавзуга оид
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
07:44 / 05.05.2026