Ўзбекистон | 17:33 / 03.02.2020
18951
1 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонга коронавирусни аниқлаш воситаларини тақдим этди

Россиянинг Истеъмолчилар ҳуқуқи ва инсон саломатлигини ҳимоя қилиш федерал хизмати Қозоғистон ва Ўзбекистонга янги коронавирусни лаборатор диагностика қилиш воситаларини тақдим этди. Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилди.

Фото: Getty Images

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассисларига тест-тизимлари 1 ва 2 февраль кунлари етказиб берилган. Шунингдек, Арманистон ва Беларусга ҳам тест-тизимлари тақдим этилган. Шу кунларда Қирғизистон ва Тожикистонга ана шундай воситаларни етказиб бериш кутилмоқда. 

Қайд этилишича, Россия диагностика қурилмаларини ЕОИИ ва МДҲ давлатларига ёрдам доирасида бепул етказиб берган. Тест-тизимлари «Вектор» вирусология ва биотехнология илмий марказида ишлаб чиқарилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирусдан бир кун ичида 57 киши вафот этди. Шу тариқа, эпидемия бошлангандан бери унинг қурбонлари сони 361 нафарга етди, касалланганлар эса яна 2829 кишига кўпайиб, 17205 нафарни ташкил қилмоқда. 

Мавзуга оид