Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда корхона эгалари бино сотилмаслиги учун 7,5 млрд сўмлик қарзини тўлади
Яшнобод туманида «Асака» банки олдидаги 7,5 миллиард сўмлик кредит қарзини тўламай келган корхона эгалари, мажбурий ундирув корхонага тегишли бинога қаратилганидан кейин, қарзини тўлади.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, қарздор корхона ҳисобидан ундирувчи АТБ «Асака» банк фойдасига жами 7 млрд. 590 млн. 947 минг сўм кредит қарздорлиги, 16 218 сўм почта харажатларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимига келиб тушган.
МИБ хабарига кўра, ҳужжатда ундирувни гаровга қўйилган, қарздор корхонага тегишли бўлган, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Султонали Машҳадий кўчасида жойлашган умумий майдони 14280 кв.м.дан иборат бўлган ишлаб чиқариш ва маъмурий биносига қаратиш белгиланган эди.
Шу асосда мол-мулк электрон онлайн аукционга чиқарилган.
Шундан сўнг қарздор корхона бино сотилишининг олдини олиш мақсадида, «Асака» банк олдидаги 7 млрд. 590 млн. 947 минг сўм кредит қарзини тўлиқ тўлаб берди.
Натижада қарздорга қарашли бинонинг онлайн аукционда сотилиши тўхтатилди.