Ҳеч нарсадан шубҳаланмаган йўловчилар сотиб олинган чипталарга кўра жойларни эгаллашади, лекин ташқарига чиқишганида шимлар ва юбкаларнинг ўриндиққа теккан қисми оқариб кетганини кўриб ҳайрон қолишади.
Бу сафар ҳаммаси бошқача. 11 миллион кишилик Ухан шаҳрида карантин эълон қилинган, аҳолига жамоат транспортидан фойдаланмаслик ва умуман кўчага чиқмаслик тавсия этилади.
Фактларни яшириш ва чақув учун тўлов: Хитойда коронавирусга қарши қандай курашилмоқда
Шаҳарда қолиб кетган ҳар бир меҳмон эпидемия марказида ҳаётга мослашишга ҳаракат қилмоқда.
Уханлик аёл ҳикояси: «Карантинда ўлгандан уйда ўлган афзал»
Ўз-ўзини ҳимоя қилиш

Хитойда ниқоблар ҳар доим машҳур бўлиб келган, чунки улар ифлосланган ҳавони фильтрлайди, микроб ва вируслардан ҳимоя қилади ва бундан ташқари макияжни асл ҳолатида сақлайди.
Янги вирус тарқалиши эълон қилинганидан бир неча кун ўтгач Хитой ва унга қўшни мамлакатларда тиббий ниқоблар сотиб тугатилиши ажабланарли ҳолат эмас.
Ухандан минг километр жанубда жойлашган Сямин шаҳридаги маъмурлар интернетда лотерея уюштиришди. Соврин - ниқоблар захираси. Бу иш одамлар узундан-узоқ навбатлар ташкил қилмаслиги учун ўйлаб топилган.
«Менинг биринчи лотереям ютуққа ниқоб қўйилган бўлади деб ҳеч ўйламаган эдим! Уй ҳам, машина ҳам, стадионга чипталар ҳам эмас, ниқоблар!», - деб ёзади маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Юз ниқоблари пештахталардан зум ўтмай йўқолиб қоляпти, ваҳоланки улар вирус юқишини олдини олиши мутлақо тасдиқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ниқобларнинг ўзи етарли эмаслигини, муҳими қўлларни мунтазам ва яхшилаб ювиш кераклигини таъкидламоқда.













