Жаҳон | 15:16 / 08.02.2020
12934
1 дақиқада ўқилади

Трампга қарши кўрсатма берган бир неча киши ишдан бўшатилди

5 февраль куни сенаторлар импичмент доирасидаги тингловларда АҚШ президентини айбловларнинг барча моддалари бўйича айбсиз деб топди.

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп импичмент жараёни доирасида маъмуриятнинг ўзига қарши гувоҳ сифатида иштирок этган бир неча вакилини ишдан бўшатди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.

Агентликнинг билдиришича, миллий хавфсизлик кенгаши ходими Александер Виндманга ўз лавозимини тарк этиш таклиф қилинган. Шунингдек, Оқ уй адвокатлик хизматида ишлайдиган унинг укаси Южин ишдан бўшатилган. 

Бундан ташқари, АҚШнинг ЕИдаги доимий вакили Гордон Сандленд ҳам ишдан олинган.

5 февраль куни сенаторлар импичмент доирасидаги тингловларда АҚШ президентини айбловларнинг барча моддалари бўйича айбсиз деб топди.

Трамп ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва конгресс суриштирувларига қаршилик кўрсатишда айбланганди.

Мавзуга оид