Туркия Мудофаа вазирлиги душанба куни Сурия шимолида, Идлиб вилояти ҳудудидаги кузатув пунктларига Башар Асад армияси томонидан ҳужум уюштирилгани ва бу ҳужум оқибатида беш аскар ҳалок бўлиб, яна беш аскар жароҳатлангани ҳақида маълум қилган.
«Сурия ҳукумати ҳарбийлари томонидан Идлиб ҳудудида амалга оширилган артиллерия ҳужуми оқибатида беш нафар аскаримиз ҳалок бўлиб, беш аскар жароҳатланди. Жавоб зарбаси қайтарилди», - дея вазирлик баёнотидан иқтибос келтиради NTV телеканали.
Маълум қилинишича, турк ҳарбийлари Сурия армиясининг позицияларига «жавоб зарбалари қайтарган».
Сурияда турк ҳарбийлари ҳалок бўлди. Туркия жавоб қайтарди
Қайд этиш керакки, бу Сурия ҳукумати армияси бир ҳафта муддат ичида иккинчи марта Идлибдаги армиячиларни қўллаб-қувватлаб келаётган туркиялик ҳарбийлар ўлими билан якунланган ҳужум уюштириши бўлмоқда. Ўтган йил охирида Башар Асад армияси Идлибга юриш бошлаганди. 3 февраль куни Туркиянинг 8 нафар ҳарбийси ҳалок бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўшанда Туркиянинг жавоб зарбасидан 76 нафар суриялик аскар ҳалок бўлганини айтганди. У 5 февраль куни Сурия ҳарбийлари ой охирига қадар туркларнинг Идлибдаги кузатув пунктларидан узоқлашиши кераклигини айтиб, акс ҳолда кенг кўламли ҳужум бошлаш билан таҳдид қилганди. Бу постлар 2017 йилда Россия, Туркия ва Эрон ўртасидаги келишувга мувофиқ ташкил этилганди.

Сўнгги кунларда Туркия ҳарбийлари фаоллик билан Идлибдаги постларни мустаҳкамлашмоқда. 8-9 февраль кунлари Анқара махсус топшириқли ҳарбий бўлинмаларини ҳамда зирҳли техникаларини Сурия шимолига юборган. ОАВ маълумотига кўра, Идлибдаги базаларга 1240та ҳарбий техника (танклар, зирҳли техникалар ва ўқ-дори ортилган машиналар) ҳамда 5 минг аскар келиб










