2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
2020 йил 1 август норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади. Лойиҳаларда:
хусусий ижро бюроси фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари;
хусусий ижро бюросининг вазифа ва функциялари доираси;
хусусий ижро бюроси фақат юридик шахслар қарздор бўлган ҳолатларда иш юритиш механизми ва жисмоний шахсдан ҳар қандай ундирувни амалга ошириш мумкин эмаслиги назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар - Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд.

















