Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

2020 йил 1 августга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган методология ишлаб чиқиш;

аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик ва бизнес юритишнинг замонавий кўникмасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;

тадбиркорлик ташаббусларини, энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари;

тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар, жумладан микромолиялаш хизматларидан кенг фойдаланиши, шунингдек, давлат харидларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш;

Фарғона водийсининг 22 та қишлоқ туманида аҳоли ўртасида замонавий ишбилармонлик ва бизнес кўникмаларини шакллантириш бўйича бошланган ижобий тажрибани барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.