Жаҳон | 02:02 / 12.02.2020
14817
2 дақиқада ўқилади

Туркия қўшинлари Сурия армиясига яна зарба берди

Фото: AP

Туркия кучлари турк ҳарбийларининг Идлиб вилоятида ўққа тутилишига жавобан Сурия армиясига яна зарба берди. Anadolu ахборот агентлигининг маълум қилишича, зарба вақтида 51 суриялик ҳарбий йўқ қилинган. 

Бундан ташқари, Башар Асад қўшинларига тегишли иккита танк, битта зенит қурилмаси, ўқ-дори омбори йўқ қилинган, битта танк қўлга киритилган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия ҳукумати турк кучларига қарши ҳаракатлари учун “жуда катта ҳақ тўлаши”дан огоҳлантирган. 

10 февралда Суриянинг Идлиб вилоятида турк қўшинларининг кузатув пункти артиллерия қурилмаларидан ўққа тутилиши вақтида 5 нафар турк ҳарбийси ҳалок бўлган. Пункт Сурия армияси томонидан ўққа тутилган. Туркия бунга жавобан Сурия армиясининг 115 та нишонига зарба берган. Бунинг оқибатида 101 нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлган, 3 танк ва 2 та миномёт позицияси йўқ қилинган, битта вертолёт уриб туширилган. 

3 февралда ҳам 7 нафар турк ҳарбийси ва бир нафар фуқаро ўққа тутиш вақтида ҳалок бўлган.

Мавзуга оид