«Куч-қудрат, мардлик ва қаҳрамонлик кўпда эркакларга хос кўрилади. Аёллар томонидан қилинган фидокорлик эса, хоҳ ўтмишда бўлсин, хоҳ бугун, ўзгачароқ талқин топади ва осонликча эътироф этилмайди.

Мақсад ана шундай парда ортида қолган, кўпда номлари тарих дарсликларидан тушиб қоладиган жафокаш аёлларнинг бугунги авлод учун ибратли бўлган ҳаётига назар ташлашдир», дейилади BBC News Ўзбек хизмати хабарида.

Фильмнинг дастлабки қисми Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бувиси Эсондавлат бегимга бағишланган. Унда Бобуршоҳ оиласидаги аёллар ҳаётининг очилмаган қирраларига эътибор қаратилган.

Яна бир эътиборли жиҳати — Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда суратга олинган ушбу фильмда иштирок этган мутахассислар ҳамда суҳбатдошлар хотин-қизлардир.

Фото: BBCUZBEK.COM