Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формаси жорий этилиши мумкин
Тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формасини жорий этиш ҳақида таклиф берилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида тез тиббий ёрдам ходимлари учун махсус хизмат формасини жорий этиш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Таклифим - тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этиш керак”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, буни қуйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:
биринчидан, ишлаш учун қулайлик ва самарадорлик яратиш учун (тез ёрдам ходимлари доимий турли хил шароитларда ишлашларига тўғри келади;
иккинчидан, бу форма ходимга имтиёз бериши керакки, тиббиёт ходимига бўлаётган тажовузлар камайиши лозим;
учинчидан, ривожланган давлатларнинг барчаси бундай формалардан тез тиббий ёрдамда фойдаланиш тажрибаси мавжуд. Чунки кўплаб давлатларда тез тиббий ёрдам ходимларининг хизмат формаси турли юқумли касалликлардан сақланиш имкониятини ҳам бериши керак;
тўртинчидан, юпқа оқ халат тез тиббий ёрдам ходими учун ноқулай форма экани айтилади.
“Шу сабабли, тез тиббий ёрдам ходимлари (врач, фельдшер каби) учун махсус ягона хизмат формасини жорий этишни таклиф этаман. Ушбу таклифнинг амалга оширилиши соғлиқни сақлаш соҳаси имижини янада ошириб, тез тиббий ёрдам ходимларига бўлаётган зўравонликларни камайтиришга ва уларни турли юқумли касалликлардан сақлашга имконият яратади”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
18:05 / 07.06.2026
Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари бузган 19 нафар ходим ишдан олинди
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
13:53 / 17.12.2025