Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро автосаёҳат ташкил этилади
Транспорт вазирлигида Эрон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро автосаёҳат ташкил этиш масаласи муҳокама этилди
Жорий йилнинг 21 февраль куни транспорт вазири Элёр Ғаниев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ҳукуматлараро йўлчилар кенгаши котибияти раҳбари Бўри Каримов билан учрашув ўтказди.
Учрашувда МДҲ Ҳукуматлараро йўлчилар кенгаши котибияти ва МДҲнинг транспорт бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши қўшма йиғилишини ўтказиш, шунингдек, жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Россиянинг Саратов шаҳрида “Автомобиль йўлларини сақлаш ва таъмирлаш учун технология ҳамда ускуналар” мавзусида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган халқаро илмий-амалий конференция юзасидан фикр алмашилди.
Мазкур конференцияда МДҲ Ҳукуматлараро йўлчилар кенгаши фаолияти билан боғлиқ масаллар, халқаро транспорт коридорлари ва МДҲ давлатларининг халқаро автомобиль йўллари ҳолати ва уларни яхшилаш, йўл хўжалиги соҳасидаги муаммолар ечими каби масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.
Учрашувда жорий йилнинг август ойида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ҳукуматлараро йўлчилар кенгаши котибияти ва қатор вазирликлар билан ҳамкорликда Эрон, Арманистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро автосаёҳат (автокарвон) ташкил этиш масаласи муҳокама этилди, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:21 / 05.05.2026