Маълум бўлишича, бу ўйин «Спорт» телеканали орқали жонли трансляция қилиниши кутилмоқда. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00да Шаржадаги «Ал Ҳамрия» стадионида бошланади.

Маълумот учун, Беларусь миллий жамоаси айни дамда ФИФА рейтингида 87-ўринда бормоқда. Ўзбекистон эса 85-поғонага жойлашган. Ўзбекистон 2020 йилдаги илк расмий ўйинини 31 март куни Баҳрайнда Яманга қарши ўтказади. Гуруҳдаги қолган жамоалар 26 мартда ўзаро ўйнайди ва шу куни Ўзбекистон Тошкентда Арманистонга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.