16:10 / 26.02.2020
0
16131

2019 йилда энг кўп сотилган смартфон номи маълум қилинди

Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган йили 46,3 миллион дона Iphone XR сотилган.

Фото: AP Photo / NOAH BERGER

2019 йил якунларига кўра, Iphone XR жаҳонда энг кўп сотилган смартфон бўлди. Бу ҳақда Omdia тадқиқот компанияси маълум қилди.

Ҳисоб-китоблардан маълум бўлишича, Apple ўтган йили ушбу версиядаги смартфондан 46,3 миллион дона сотган.

Иккинчи ўринда Iphone 11 жойлашди - 37,3 миллион дона.

Рўйхатнинг кейинги ўринларидан Samsung – A10 (30,3 миллион дона), А50 (24,2 миллион дона) ва А20 (19,2 миллион дона) жой олди.

Юқори ўнликка шунингдек, Iphone 11 Pro Max, Iphone 11 Pro ва Iphone 8 ҳамда Redmi Note 7 ва Samsung Galaxy J2 Core кирди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top