Собиқ иттифоқнинг охирги маршали ва мудофаа вазири вафот этди
Собиқ иттифоқнинг охирги маршали ва мудофаа вазири Дмитрий Язов 96 ёшида вафот этди. У Афғонистондаги уруш бошланган кезларда Ўрта Осиё ҳарбий округига қўмондонлик қилган.
Бу ҳақда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар берди. Язов Москвада узоқ давом этган оғир касалликдан вафот этган.
Язов собиқ иттифоқ маршали унвони берилган охирги ҳарбий қўмондон ҳисобланади. Унга маршал унвони 1990 йилда берилган. Бундан ташқари, у собиқ иттифоқнинг охирги мудофаа вазири бўлган ва бу лавозимни 1987 йилдан 1991 йилгача эгаллаган. Язов, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши фахрийси бўлган.
Язов 1956 йилда Фрунзе номидаги ҳарбий академияни тамомлаган. 1962 йилда Кариб инқирози вақтида унинг полки АҚШ армиясининг ҳужумини қайтариш учун Кубада жойлаштирилган. Язов 1980 йилдан 1984 йилгача, Афғонистондаги уруш бошланиши вақтида Ўрта Осиё ҳарбий округи қўшинларига қўмондонлик қилган. 1984 йилда Узоқ Шарқ ҳарбий округига бошлиқ этиб тайинланган.
1987 йилда генерал унвонида собиқ иттифоқ мудофаа вазири бўлган. 1990 йилда Михаил Горбачёв унга маршал унвонини берган. Язов 1991 йилда собиқ иттифоқнинг парчаланишига олиб келган воқеалар вақтида ГКЧП (Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат қўмитаси) томонда бўлган. Айнан унинг буйруғи билан Москвага танклар киритилган. Шундан кейин у истеъфога чиқарилиб, ҳибсга олинган. У 1993 йилда ГКЧПнинг бошқа аъзолари билан бирга озодликка чиқарилиб, 1994 йилда афв этилган.
Язов истеъфога чиққандан кейин Россия мудофаа вазирлигида маслаҳатчи ва бош нозир бўлган. 2020 йил 4 февралда у Россиянинг 3-даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.
Мавзуга оид
18:13 / 27.10.2020
Собиқ иттифоқ республикалари орасида аҳолиси энг камбағали маълум бўлди
15:24 / 27.03.2019
Литва суди СССР мудофаа вазирини 10 йиллик қамоққа ҳукм қилди
01:05 / 10.01.2019
Собиқ иттифоқ олий кенгашининг охирги раиси Анатолий Лукьянов вафот этди
08:50 / 02.09.2018