Жамият | 14:12 / 28.02.2020
28016
2 дақиқада ўқилади

Марғилонда «ихтирочи» қўлга олинди: у электр ҳисоблагични тўхтатадиган пульт ихтиро қилган

Иллюстратив фото/Виталий Аньков

Марғилонлик истеъмолчи электр ҳисоблагични тўхтатиб қўядиган, бироқ хонадонда электр энергияси ўчмасдан бир маромда ишлашини таъминлайдиган пульт ихтиро қилганини тан олган. Пультдан фойдаланиш давлатга ва оила бюджетига 14 млн. 240 минг 924 сўм зарар етказишга сабаб бўлган  

Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими давлат инспектори ўз хизмат вазифаларини Марғилон шаҳар, Роҳат маҳалласи, Билим кўчасида олиб бораётган ушбу кўчада яшовчи истеъмолчи Г.Х.га тегишли подъездга ўрнатилган электр ҳисоблагич негадир ишламаётганини аниқлаган.

Истеъмолчи Г.Х. аниқланган ҳолатга эътироз билдира олмасдан ўғли Т.И.ни чақиртирган ва шу вақтда электр ҳисоблагич тасодифан ишлаб кетганлиги давлат инспекторида шубҳа уйғотган.

Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими тезкор ходимлари вазиятни ўрганишганида, Г.Х. ўғли Т. И. электр ҳисоблагични тўхтатиб қўядиган, бироқ хонадонда электр энергияси ўчмасдан бир маромда ишлашини таъминлайдиган пульт ихтиро қилганини тан олган.

Ноқонуний қилмиш давлатга ва ўз навбатида оила бюджетига ҳам 14 млн. 240 минг 924 сўм зарар етказишига сабаб бўлган. 

Ҳолат бўйича ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тергов қадар текширув олиб борилмоқда.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид