Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Равшан Алимов: Иқтисодий дипломатия самарадорлиги ўта паст
Тошкент шаҳрида Сенат ялпи мажлиси давом этмоқда.
Унда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов сўзга чиқди. У ўз нутқида ташқи ишлар соҳасидаги муаммоларга тўхталди.
“Иқтисодий дипломатия самарадорлиги ўта паст. Ташқи ишлар вазирлиги ҳисоботига кўра республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан ўтган йили 1200дан ортиқ бизнес-форумлар, 3700дан ортиқ ўзаро ташрифлар ўтказилди. Аммо уларнинг амалий натижаси деярли йўқ. Ҳар холда бундай маълумотлар келтирилмаган. Маълумки айрим ҳолларда тадбирлар номига ва самарасиз ўтказилмоқда”, - деди Равшан Алимов.
Унинг таъкидича, инвестицияларни жалб этиш мақсадида ўтказилган тадбирларнинг таҳлили уларни ташкил қилишда батамом янги ёндашувлар лозимлигини кўрсатмоқда.
“Афсуски, турли инвестицион конференциялар кўпинчалик юзаки ташкил этилмоқда, уларнинг натижадорлиги паст, ваҳоланки улар учун муайян миқдорда маблағлар сарфланади. Қатнашувчиларнинг миқдорий кўрсаткичларга урғу бериб келинмоқда. Ваҳоланки, замонавий тажриба мақсадли “таргетлаш”, яъни лойиҳага бевосита алоқадор 15-20та иштирокчилар билан аниқ музокара афзаллигини исботламоқда”, - деди Равшан Алимов.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026