Хонободда машғулот зали ёпилган оғир атлетикачилар жойларига қайтди. Уларга Спорт вазирлигининг анжомлари топширилди
Жорий йилнинг 15 февраль куни сайтимизда Андижон вилояти Хонобод шаҳрида фаолият юритиб келаётган оғир атлетика залининг шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб қўйилгани ҳақида “Хонобод ҳокими олимпия чемпиони шуғулланган 50 йиллик оғир атлетика залини яна ёпди” номли мақола эълон қилинган эди.
Материалга вилоят ҳокимлиги тезкор реакция билдирган ва муаммо бартараф этилиб, машғулот зали таъмирланишга тушганди.
28 февраль куни мураббий Бахтиёржон Ҳамидов бошчилигидаги ёш спортчилар тўлиқ таъмирланиб, ювиниш ва бошқа шарт-шароитлар тўкис яратилган ўз қадрдон залларига қайтишди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан чемпионлар вояга етаётган оғир атлетика залига 100 миллион сўмлик замонавий спорт анжомлари, тренажёрлар совға қилинди. Бундан ташқари, вазирлик Хонобод БЎСМнинг эркин кураш тўгараги аъзоларига янги спорт гилами ҳам тақдим этди.
Мазкур анжомларни Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги номидан вилоят бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов топширди.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
07:30 / 08.06.2024
Электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро давлатга 126 млн сўм зарар етказди
08:50 / 22.03.2024
Андижон - Хонобод - Андижон йўналишида шаҳарлараро поезд ҳаракати йўлга қўйилди
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023