Буюк Британияда вирусдан зарарланганлар сони 35 нафарга етган. Британия соғлиқни сақлаш вазири вирусга қарши кураш режасини эълон қилди.
Вазирлик берган баёнотда агар эпидемия тарқалиши шу суръатда давом этса, нафақага чиққан шифокорлар ва ҳамширалар ҳам хизматга жалб этилиши айтилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкокнинг баёнотида келтирилишича, коронавирусга қарши «кураш режаси» сифатида белгиланган дастур нафақага чиққан тиббиёт ходимларини ҳам ишга чақирилишини назарда тутади.
Ҳукумат вирус тарқалишининг олдини олиш учун зарурат бўлмаганда саёҳат қилмаслик ва имкон қадар кўпроқ уйда ишлашни таклиф қилмоқда.
Коронавирус ваҳимаси дунёни вайрон қилар экан, рақамлар тезлик билан алмашишда давом этмоқда. Коронавируснинг янги тури эпидемиясидан 3060 киши вафот этди.
Вафот этганлар сони мамлакатлар бўйича:
Хитой - 2912
Эрон - 66
Италия - 34
Жанубий Корея - 26
Япония - 6
«Даймонд Принцесс» - 6
Ҳонгконг - 2
Франция - 2
АҚШ - 2
Австралия - 1
Таиланд -1
Тайван - 1
Филиппин - 1.
Касаллик аниқланганлар сони:
Хитой - 80026
Жанубий Корея - 4335
Италия - 1694
Эрон - 1501
«Даймонд Принцесс» - 705
Япония - 261
Франция - 130
Германия - 130
Сингапур - 106
Ҳонконгда - 98
АҚШ - 88
Испания - 84
Кувайт - 56
















