Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектларини электр тармоқларига улаш тартибини соддалаштириш ва бизнес муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2020 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:
электр энергиясининг барча истеъмолчиларига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади;
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ва унинг таркибидаги ташкилотларга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда, қиёслашдан ўтказиш бўйича барча харажатлар мазкур ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Белгилаб қўйилишича:
электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади;
электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини истеъмолчилар мурожаатига кўра Давлат хизматлари марказлари орқали фақат электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг созлиги ёки қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда қиёслашдан ўтказилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш дирекцияси” масъулияти чекланган жамиятини “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг филиалига айлантириш, штат жадвалини кўпайтириш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон қарорига мувофиқ электр таъминоти тизимига уланиш тартиботларни соддалаштириш ва муддатларини қисқартириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.
Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагилар назарда тутилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритишни тезлаштиради:
улаш босқичларини оптималлаштириш ва қурилиш муддатларини камида йигирма беш кунга қисқартириш;







