Жамият | 09:40 / 02.03.2020
1778
4 дақиқада ўқилади

Тошкент Француз Альянси сизларни франция маданияти оламига таклиф этади

Фото: Alliance Française

Француз уюшмаси «Alliance Française» 1883 йил 21 июль Парижда машҳур дипломат Поль Камбон ташаббуси билан бутун дунё бўйлаб француз тилини тарқатиш ва маданиятлар мулоқотини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган, кейинчалик Парижда «Alliance Française» бўлими очилди, унинг маъмурий кенгаши Луи Пастер, Эрнест Ренан ва Жюль Верндан ташкил топган.

Француз Альянсининг тармоғи 146 мамлакатда 800дан ортиқ ташкилотга эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотдир.

Француз Альянси, шунингдек француз тилида (DELF, DALF, TCF, TCF Canada) халқаро имтиҳонларни ўтказадиган ягона ташкилотдир.

DELF-DALF (дипломнинг амал қилиш муддати йўқ) ва TCF (2 йиллик муддатга эга сертификат) француз тилидаги икки асосий халқаро имтиҳондир.

TCF Канада француз тилини билиш даражасини белгилаб берадиган ва бугунги кунда Канада давлатида ўқиш ёки ишлаш учун виза олишга асос бўла оладиган ягона ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Француз тилида тўғри ва тез гапиришни орзу қиласизми?

Французлар билан қулай муҳитда мулоқот қилишни хоҳлайсизми?

Ёки иш кунидан кейин француз тилида фильмлар/мультфильмлар кўришни хоҳлайсизми?

Ёки фарзандларингиз француз тилида гаплашишини орзу қиласизми?

Айнан шу сабабли, Тошкент Француз Альянси баҳорги сессия учун мўлжалланган курсларга рўйхатдан ўтишни эълон қилади.

Француз Альянсининг вазифалари:

  • француз маданияти ва тилини оммалаштириш;  
  • таълим, маданият, фан ва техника соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистонда француз тилининг ривожланишига ҳисса қўшиш.

Бу ерда доимо маданий тадбирлар, кўргазмалар, конференциялар ва турли маҳорат дарслари халқаро тофадаги мутахассислар томонидан ўтказилади.

Гуруҳ машғулотлари француз тилини дастлабки даражада бошлаб  (A1) мукаммал (C1) даражага қадар ўрганишни ўз ичига олади.

Бизнинг курсларимиз Парижнинг Француз Альянси коммуникатив стандартига асосланади. Бу усул дунёда тан олинган бўлиб, қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришишга имкон беради, шунингдек, тилни барча соҳаларда амалиётга татбиқ этиш учун энг яхши шароитларни яратади.

Тошкент Француз Альянси сизга қуйидагиларни таклиф этади:

  • қулай муҳитда юқори сифатли таълим;
  • француз ўқитувчилари дарс ўтиши;
  • сизнинг талабингизга мослаштирилган вақт;
  • қўшимча ўқув тўгараклари: кино клублар, сўзлашув клуби, маданий кечалар ва бошқалар.

Мутахассисларимиз француз тилини осон ва ёқимли ўрганиш учун ҳар бир киши учун маъқул шароитларни тайёрлаб берадилар:

  • Дарслар гуруҳ/индивидуал синфларда бўлиши
  • Бошланғич/ Ўрта / Илғор даражалар
  • Ва, албатта яхши муҳит

Кейинги сессиянинг бошланиши: 01.04.2020

Курсларга рўйхатдан ўтиш:

02.03.2020-25.03.2020

Душанба-Жума: 09:00 – 13:00 / 14.00-19.00

Шанба: 14.00-18.00

Якшанба: дам олиш куни.

Манзил: ТОшкент шаҳри, Зулфияхоним  кўчаси, 112

Мўлжал: «Лабзак» бекати

Телефонлар:

+99871 2449408
+99871 2449409

Вебсайт: http://af-tachkent.uz

Фейсбук: fb.com/AFTachkent

Инстаграм: instagram.com/af.tachkent

Телеграм: t.me/AFtachkent

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид