Тошкент Француз Альянси – француз тилини ўрганиш учун идеал марказ.
"Alliance française" тармоғи 146 мамлакатда 800 дан ортиқ ташкилотга эга бўлган нодавлат ва нотижорат ташкилотдир.

Тошкент Француз Альянсининг вазифаси француз маданияти ва тилини оммалаштириш, таълим, маданият, фан ва техника соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Бу ерда доимо маданий тадбирлар, кўргазмалар, конференциялар ва турли маҳорат дарслари халқаро тоифадаги мутахассислар томонидан ўтказилади.

Тошкент Француз Альянсида машғулотлар чет тилларини ўқитишнинг умумий Европа стандартига (CECР) мувофиқ равишда ташкил этилиб, сизга бошланғич даражадан бошлаб ёки француз тили билим даражасини белгиловчи бепул тест натижасига асосан билимингиз даражасидаги гуруҳларда машғулотлар таклиф қилинади.

Гуруҳ машғулотлари француз тилини дастлабки даражадан бошлаб (А1) мукаммал (C1) даражага қадар ўрганишни ўз ичига олади.
Ҳар бир курс 4 хил кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган: оғзаки ва ёзма нутқни тушуниш, ёзма нутқ ва мулоқот қилиш.

Бизнинг курсларимиз Парижнинг Француз Альянси коммуникатив стандартига асосланади. Бу усул бутун дунёда тан олинган бўлиб, қисқа вақт ичида юқори натижаларга эришишга имкон беради, шунингдек, тилни барча соҳаларда амалиётга татбиқ этиш учун энг яхши шароитларни яратади.

Тошкент Француз Альянси сизга қуйидагиларни таклиф қилади:
- қулай муҳитда юқори сифатли таълим;
- француз ўқитувчилари дарс ўтиши;
- сизнинг талабингизга мослаштирилган ўқитиш методикаси ва шакллари;
- халқаро даражада тан олинган синов маркази;
- Марказий Осиёдаги энг бой француз медиа кутубхонаси;














