Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч, Хива шаҳарлари атрофида ҳимоя дарахтзорлари – “яшил белбоғ” барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида “яшил белбоғ” - ҳимоя дарахтзорлари барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда:

“яшил белбоғ” барпо этиладиган ер майдонларини танлаш,
лойиҳа-қидирув ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини;

лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан ўз вақтида молиялаштирилишини;

Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида “яшил белбоғ” ҳимоя дарахтзорларини барпо этилишини ташкил этсин.

Қуйидагилар “яшил белбоғ” барпо этишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш
ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар маблағлари;