Ўзбекистон | 10:56 / 04.03.2020
1928
3 дақиқада ўқилади

Ўрмон хўжалиги тизимида ишловчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрлари такомиллаштирилади

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда ишловчи ишчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларда ишловчи ишчи ходимларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ўрмон хўжалиги соҳасида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ҳамда ходимларнинг сонининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, давлат ўрмон хўжалиги директори хўжаликни ихтисослашуви, ер майдони ўлчами, чорва моллари бош сони, ишлаб чиқаришни интенсивлик ва техник қуролланганлик даражалари ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун зарур бўлган ходимлар касби ва мутахассислар лавозими рўйхатини ҳамда уларнинг сонини белгиланган тартибда ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва молия идораларидан рўйхатдан ўтказади.

Давлат ўрмон хўжалигида ходимлар сонининг энг кам меъёри ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури, ер участкасининг майдони, чорва моллари тури ва бош сони, фойдаланилаётган техника ва бошқа кўрсаткичлар асосида ҳар бир мутахассис лавозими ва ходим касби бўйича аниқланади.

Келтирилган давлат ўрмон хўжалиги мутахассисларининг сони ходимлар ойлик сонининг энг кам меъёрида ҳисобга олинади.

Ишчиларининг сони ўртача йиллик миқдорда ҳисобланади.

Давлат ўрмон хўжалигининг штат жадвали ходимларнинг меъёрий сонидан келиб чиқиб, давлат ўрмон хўжалиги раҳбари ва давлат молия бўлими раҳбари томонидан тасдиқланади.

Давлат ўрмон хўжалигида ходимларининг энг кам меъёрий иш ҳақи фонди йиллик ҳисобда қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда аниқланади:

мувофиқ аниқланган ходимлар сонининг энг кам меъёри;

ходимларнинг энг кам иш ҳақи фондида вақтинчалик ишлаш қобилиятини йўқотганлиги (касаллик ва бошқалар) бўйича тўловлар ҳамда амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибга мувофиқ меҳнат таътилини қоплаб бериш билан боғлиқ харажатлар инобатга олинади.

Энг кам иш ҳақи фонди бажариладиган ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда, давлат ўрмон хўжалиги мутахассислари ва ишчилари учун ишларнинг мавсумийлигини ҳисобга олган ҳолда 9 ойдан кам бўлмаган муддатга, суғориш ишларини бажараётган ишчи (сувчи)лар учун 7 ойдан кам бўлмаган муддатдан келиб чиқиб аниқланади.

Давлат ўрмон хўжалигида ходимлар сони ва уларнинг иш ҳақи фондининг энг кам меъёри мувофиқ жадвал бўйича ҳар календар йили учун иш ҳақи харажатларини молия ишлаб чиқариш режасини тузишда кўрсатилади.

Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид