Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда коронавирус тарқалиши хавфи сабабли оммавий тадбирлар бекор қилинди
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакат ҳудудида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат аниқланмаган. 500дан ортиқ киши шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.
Қирғизистонда аҳолининг коронавирусга чалиниш хавфи сабабли оммавий тадбирлар, жумладан 8 март ва Қалпоқ кунига бағишланган концертлар бекор қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди.
"Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика штаби коронавирус тарқалиши хавфи боис оммавий-маданий тадбирлар ўтказишни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди", - деди матбуот хизмати вакили.
Унинг сўзларига кўра, Халқаро хотин-қизлар куни ва Қалпоқ кунига бағишланган концертлар ҳамда қатор спорт тадбирлари бекор қилинган.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, мамлакат ҳудудида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолат аниқланмаган. 500дан ортиқ киши шифокорлар назорати остида бўлиб турибди.
Аввалроқ Қозоғистонда коронавирус сабабли 8 март санасига бағишланган байрам тадбири ўтказилмаслиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026