5 март куни Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған музокара ўтказишди. 6 соатдан ортиқ вақт давом этган учрашувлар якунида Суриядаги вазият бўйича меморандум имзоланди. Музокаралар якунида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров биргаликда келишилган матнни эълон қилишди.

Путин ва Эрдўған музокараларидан натижа бўладими?
Идлиб саммитидан кейин икки президент баёнот берди.
Эрдўғаннинг баёнотидаги сатрбошлар қуйидагича:
«Жаноб Путинга самимий таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Бугунги учрашувларимизда Суриядаги вазиятни ва Идлибдаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилдик. 6 соат давом этган бир тадқиқ ўтказдик.
Ушбу чуқур муносабатларни ҳурмат ва умумий манфаатларга мос равишда ривожлантириш умидидамиз. Биз жаноб Путинни мамлакатимизда кутиб қоламиз. 2018 йил сентябрь ойида Сочида жаноб Путин билан тузган келишувимиз натижасида Идлибда барқарорликка эришдик. Минтақадаги ҳужумларнинг олдини олиш учун керакли чораларни кўришимиз лозим эди. Режимнинг тинч фуқароларга қаратилган ҳужумлари тинчликни бузди. Биринчи даражали жавобгар – бу режим. Режимдан қочганлар сони бир ярим миллионга етган ва минтақа аҳолиси бизнинг чегараларимизда тўпланган. Идлибни кимсасиз ҳолга келтирмоқ Туркияни машаққатга гирифтор қилиш демакдир. Туркия бундай таҳдид қаршисида қўл қовуштириб туролмайди.
Режим тажовузининг олдини олиш учун ушбу ҳудудда янада фаол бўлдик. Минтақадаги рус кучлари билан координацияни маҳкам ушлаб туришга алоҳида эътибор қаратдик. Идлибда янги мақом шаклланиши муқаррар.
Биз имкон қадар тезроқ сулҳ тузамиз. Ярим тундан бошлаб сулҳ кучга киради. Бугунги учрашувимиз Сурияда тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшади, деган умиддаман. Барчангизни ҳурмат билан қутлайман».
Путиннинг баёнотидаги сатрбошлар:
«Бу йилдаги учинчи учрашувимизни ўтказдик. Яқин шахсий алоқаларимиз ечимни топишга имкон беради. Биз Идлибдаги кескин ва нозик вазиятни муҳокама қилдик.










