Жамият | 18:59 / 06.03.2020
11236
2 дақиқада ўқилади

Кунига 13 минг талаба дарсда қатнашмаяпти – Вазирлик

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов талабаларнинг давомати ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

«Олий таълим муассасаларида бир ҳафта давомида давомат кўрсаткичини таҳлил қилдик.

Кундузги таълимда 350 минг нафар талаба таҳсил олади. Бир кунлик давомат 96,3 фоизни ташкил қилди. Албатта, бу жуда юқори кўрсаткич. Афсуски, бир кунда 3,7 фоиз ёки 13 минг нафар талаба дарсга қатнашмаяпти.

Ўйлаб кўринг: талаба дарсга қатнашмасдан нима билан шуғулланяпти? Ким жавоб беради бунга? Нима учун Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бунга жавоб бериши керак? Бу рақам ҳаммани ташвишлантириши лозим ва у кичик рақам эмас. Битта ОТМда бир кунда умуман дарс бўлмаган, деб ҳисоблаш мумкин», – деди Холиқов 6 март куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, ОТМлар ўтаётган кредит-модул тизимида давомат эмас, билим текширилади. Бу эса малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш имконини бериши айтилмоқда.

Ҳозирда кредит-модул тизими Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат аграр университетида жорий этилган. Келгусида 85та ОТМда ушбу тизим татбиқ этилади.

Мавзуга оид