Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА авиакомпаниялари Aбу-Даби, Дубай ва Шаржадан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновлар йўлга қўяди
Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Дубай шаҳрида (БAA) икки томонлама ҳамкорликни ва давлатлар ўртасида ҳаво қатновларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва БAA авиация маъмурияти ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Транспорт вазирлигига кўра, музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон ва БAA ўртасидаги шартномавий йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун авиакорхоналарни тайинлаш, мазкур йўналишларда парвозлар частотаси миқдорини белгилаш, янги йўналишларни очиш ва Қарши, Термиз, Нукус ва Бухоро аэропортларида жорий этилган “Очиқ осмон” режимидан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон Республикаси ва БAA шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновларини ривожлантириш мақсадида томонлар Амирликларнинг авиакомпаниялари Aбу-Даби, Дубай, Шаржа шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз, Урганч, Нукус шаҳарларига парвозларни амалга ошириши бўйича келишувга эришдилар.
Музокаралар якунида иккала томон ҳам давлатлар ўртасидаги ҳаво қатновларини янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди ва тегишли баённомани имзолади.
Бундан олдин, Ўзбекистон яна иккита давлат билан авиақатновларни вақтинчалик тўхтатгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:10
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
08:50
Келажак авиациясини ўзгартириши мумкин бўлган 7 та самолёт
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
09:35 / 12.06.2026