Спорт | 13:57 / 07.03.2020
17093
1 дақиқада ўқилади

Токио олимпиадаси бекор қилинса Япония қанча зарар кўриши аниқланди

Япония 7,8 триллион иена ёки 74,3 миллиард доллардан айрилиши мумкин

Фото: Getty Images

SMBC Nikko Securities молиявий компанияси Токио олимпиадаси бекор қилинса, Япония тахминан қанча зарар кўришини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда Kyodo News хабар бермоқда.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Япония 7,8 триллион иена ёки 74,3 миллиард доллардан айрилиши мумкин. Иқтисодчилар Токионинг кутилаётган туристлар оқими, келиши керак бўлган сайёҳлар туфайли маҳсулотлар ва хизматларга бўлган талабдан келиб чиқадиган фойдасини 670 миллиард иена (6,5 миллиард доллар)га баҳолашган.

Агар чиндан ҳам бу ҳолат содир бўлса, яъни олимпия ўйинлари бекор қилинса, 2020 йилда Япониянинг ялпи ички маҳсулоти 1,4 фоизга пасайиши мумкин.

Бир муддат олдин ЖССТ телефон орқали конференцияда коронавирус туфайли 2020 йилги Токио Олимпиадасини ўтказиш масаласини муҳокама қилган, унда Япониядаги мусобақаларни томошабинларсиз ўтказиш таклифи билдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус ваҳимаси ортида охирги 9 кун ичида жаҳон фонд биржаларида 9 трлн. доллар йўқотилгани тўғрисида хабар берилган.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид