Ҳозирча коронавирус тарқалишининг олдини олишда ёрдам берувчи ва одамларни ундан ҳимояловчи вакцина яратилмади. Инсоният қачон бундай вакцинага эга бўлади?
Коронавирус: Мавжуд вазият ва келажак тахминлари
Коронавирусга қарши вакцина қачон пайдо бўлади?
Олимлар ҳозирга қадар вакцинанинг бир неча турини ишлаб чиқишди ва уларнинг самарадорлигини жониворларда синаб кўришмоқда. Агар тестлар натижалари муваффақиятли бўлса, кейинги босқич - шу йилдаёқ одамларда синаб кўриш бошланиши мумкин.
Аммо олимлар ишчи вакцинани янги йилга қадар ишлаб чиқишса ҳам, уни оммавий равишда ишлаб чиқариш бошланиши учун кўп вақт талаб этилади.

Агар вазиятга реал қаралса, самарали вакцина пайдо бўлишини 2021 йил ўрталаридан олдинроқ кутмаслик керак.
Давлатлар вакцинани қисқа муддатда ишлаб чиқишга ҳаракат қилишмоқда. Лекин уни тайёрлаш учун янги услублар қўлланмоқда ва ҳозирдан барчаси кутилганидек бўлишига кафолат бериб бўлмайди.
Қайд этиш керакки, айни пайтда одамлар орасида коронавируснинг 4 тури мавжуд ва уларнинг бирортасига қарши вакцина йўқ.
Коронавирус катта шаҳарларда: Ундан қочиш мумкинми?
Вакцина ҳаммага ёрдам берадими?
Афсуски, вакцина кекса ёшдаги кишилар учун нисбатан самарасиз бўлиши мумкин. Гап вакцинада эмас, балки ёши катта беморларнинг иммунитети вакцинацияга етарли даражада сезгирлик билан жавоб қайтармаслигида. Буни ҳар йили одамлар гриппга қарши эмланганида кузатиш мумкин.
Бундан ташқари, барча дори-дармонлар қўшимча таъсирга эга, ҳатто парацетамол ҳам. Аммо клиник синов ўтказмасдан туриб тажрибавий вакциналарнинг иккинчи даражали таъсири ҳақида бирор нима дейиш қийин.



















