Сизга абгор ҳолатидан ҳикоя қилмоқчи бўлганимиз автойўл – Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Жарқўрғон туманларини боғлаб туради.
У Шеробод шаҳри ва Сурхон шаҳарчасидан ўтувчи М39 ва М41 халқаро трассаларни ҳам боғлайди.

Йўл бир қарашда қурилганидан буён таъмирланмаганга ўхшайди. Айни кунларда йўлнинг аҳволи ўта абгор.
У шунчалик яроқсизки, ҳайдовчилар адирдан ўзларига янги тупроқ йўл очиб олишга мажбур бўлишган.


Вилоятдаги мутасаддилар Шеробод – Сурхон йўлининг ҳолатидан хабардорми? Бу даражадаги яроқсиз йўл қачон тартибга келтирилади?















