Ўзбекистон | 10:39 / 10.03.2020
34584
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосарини тайинлади 

Профессор Қаҳрамон Олимов мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллади

Қаҳрамон Олимов / Фото: Мактабгача таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 6 мартдаги қарорига кўра Қаҳрамон Танзилович Олимов Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, Қаҳрамон Олимов 1967 йили туғилган. Педагогика фанлари доктори, профессор.

2018 йилдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлигининг “Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш” бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2018 йилгача Бухоро муҳандислик технология институтининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ, мактабгача таълим вазири ўринбосари Собитхон Тошпўлатович Турғунов Наманган давлат университети ректори лавозимига тайинланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид