Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзмиллийбанк» 300 млн долларлик евробонд чиқаради
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 300 миллион доллар миқдорида евробонд чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 10 март куни Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметовга асосланиб, Reuters хабар тарқатди.
«Ўзмиллийбанк»нинг евробонд жойлаштириши 2020 йилги давлат дастурида кўзда тутилган.
Юз фоиз акцияси давлатга тегишли «Ўзмиллийбанк» – капитали ва активлари бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик банки ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ипотека банк ҳам илк халқаро облигацияларини жойлаштириши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчиси – Навоий кон-металлургия комбинати ҳам 2020 йил 1 ноябрга қадар камида 300 млн долларлик корпоратив еврооблигациялар чиқаради.
Маълумот учун, 2019 йил ноябрь ойида «Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро капитал бозорини корпоратив эмитентлар учун очиб берган, Лондон фонд биржасида 6 фоизлик даромадлилик ставкаси билан 300 млн доллар бонд жойлаштирган эди.
Мавзуга оид
12:32 / 13.05.2026
IPO якунлари: Миллий инвестиция жамғармасининг 31 фоизи 603,6 млн долларга сотилди
14:03 / 29.04.2026
Миллий инвестиция жамғармаси Тошкент ва Лондонда IPO бошлади
15:32 / 24.12.2025
«Трейдерлик катта соҳа, ножоиз инструментлар ҳам бор»: акциялар бозори ҳақида эксперт билан суҳбат
11:36 / 28.11.2025