Novza турар жой комплекси жуда катта чегирма ва машина турар жойи билан баҳорий акцияни эълон қилади.
100квм гача майдонли квартираларга 25% чегирма + ер усти машина турар жойи совға.
173квм дан 260квм гача майдонли квартираларга 30 % чегирма + ер усти машина турар жойи совға.

«Novza» турар-жой комплекси 1,8 га майдонда жойлашган учта 7 қаватли бинони ўзида жамлаган. Комплекс таркибига 202 та хонадон кириб, шулардан 34 таси — икки қаватли. Ҳар бир хонадон шифтининг баландлиги — 3,30 метр.

«Novza» турар-жой комплексидаги асосий декоратив элементлар 1,5 қаторга терилган биринчи тоифали фасад ғишти, травертин ва керамогранитдан иборат. Фасаднинг ташқи қиёфасига путур етказмаслик мақсадида кондиционерларни яшириш учун декоратив фибробетон қўлланган.

Комплекс ташқарисида суҳбатлашиб ўтиришга мўлжалланган жойлар, сунъий сув ҳавзалари, сайр қилиш учун кўркам безатилган йўлаклар ва болалар майдонлари жойлашган.

Кекса ёшли кишилар вақтларини мазмунли ўтказишлари учун сершовқин болалар майдонидан узоқда стол ва ўриндиқлар ташкил этилган. Яшил зона ва фавворалар комплексда яшовчиларни салқин ҳаво билан таъминлаб, шарқона қулайлик муҳитини яратади.

«Novza» ТЖКда шарқона услубдаги бежирим йўлаклар дизайнини учратасиз. Уларнинг ҳар бирида домофонлар, нақшинкор эшиклар, мозаика, такомиллаштирилган европача лифтлар ўрнатилган. Кенг ва ёруғ зинапоя маршлари кўчиш ёки таъмирлов амалга оширишда катта предметларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда қийинчилик туғдирмайди.

Паркинг фойдаланувчилари қулайлиги учун автотураргоҳга автомобилини қўйишни истаганларнинг навбат пойлаши олди олиниб, кириш ва чиқиш геометрияси кўзда тутилган. Бизнинг уйларимиздаги ерости автотураргоҳлари тўсиқсиз кириш қисми ҳамда энг қуйи қаватлар ва хонадонлар ўртасида ҳаракатланувчи юк ташиш лифти билан ажралиб туради.















