Агар сиз ҳудудида барча шароитлар яратилган, қуриб битказилган янги уйлардан хонадон қидираётган бўлсангиз, унда Novza турар-жой мажмуаси айнан сиз учун.

Истиқомат қилувчиларга қулай бўлиши учун ҳовлида шарқона услубдаги дам олиш айвончалари, сунъий сув ҳавзалари, салқинлик тақдим этувчи яшил ҳудудлар, сайр қилиш учун жойлар ва болалар учун интерактив майдончалар жойлаштирилган.

Ҳовли лойиҳалаштирилаётган вақтда ёши катта яшовчилар учун ҳам имкониятлар кўзда тутилган бўлиб, четроқдаги ҳудудда мароқли вақт ўтказиш учун ўриндиқлар ва столлар ўрнатилган.

Яна бир мароқли жой — барбекю учун ҳудуд бўлиб, у ерда хонадонлар соҳиблари мазали таомлар тайёрлашлари ва оқшомлари ўзаро суҳбат қуришлари мумкин.

Барбекю ҳудудининг фрагменти

Барча истиқомат қилувчиларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги учун кеча-ю кундуз қоровуллик хизмати ташкил этилган, турар-жой мажмуасининг бутун ҳудуди бўйлаб эса кузатув камералари ўрнатилган.

Novza турар-жой мажмуасида майдони 44м² дан 173м² гача бўлган хонадонлар мавжуд бўлиб, уларда қуйидагилар амалга оширилган:

— хоналар деворлари қурилган;

— деворлар сувоқ қилинган;

— шифтлар «стяжка» қилинган.

Таъмирга тайёрланган хонадон фрагменти

Бундан ташқари катта 110 м² дан 173 м² гача майдонли хонадонлар ҳам мавжуд:

Манзил: Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси