“Ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш керак. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда алоҳида солиқ режимлари амал қилади. Ошпазни оладиган бўлсак, тайёрлаган таомини ўтириб, стол-стул қўйиб сотадиган жой, яъни ошхона бўлса, у албатта юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, фаолиятини амалга ошириши керак.
Агар истеъмолчилар учун ўтириб овқатланишга шароит қилмасдан тикка турган ҳолда, масалан, сомсахона бор, балки ошни ҳам шундай қилиш мумкиндир. У ҳолда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятини юритиши мумкин.
Фойда олишни мақсад қилиб, фаолият юритяпти, тадбиркор сифатида [давлат рўйхатидан] ўтиши керак. Бошқа ҳолатларда уйида ошпазлик қилса, унга солиқ солинмайди”, - дея Фазлиддин Умаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
У маклерларнинг солиққа тортилишига ҳам изоҳ берди.
“Маклер ким? Уйни олиб сотади, ёки олувчи ва харидорнинг ўртасида воситачи бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам бу тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади ва у албатта давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак. Давлат рўйхатидан ўтмаса, бу ноқонуний тадбиркорлик фаолияти ҳисобланади”, - деди Фазлиддин Умаров.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро пресс-клуб бош продюсери Ғулом Самадов 4 март куни бўлиб ўтган сессияда ошпаз, таксичи ва маклерлар давлат берган ҳамма имтиёзлар – бепул таълим, тиббий хизматдан фойдаланса-да, даромадидан солиқ тўламаслигини таъкидлаб, бу борада жамоатчилик назоратидан фойдаланган ҳолда уларни қандай қилиб солиққа тортиш мумкинлиги билан қизиққанди.















