– Ўзим савдогарман, Бағдод туманида яшайман. Талабаларимиз уйларига етиб олишга қийналганларини эшитиб, ҳайдовчилар гуруҳига шу таклифни ташлагандим. Сизлар ҳам хабар топибсизлар – дея сўз бошлади у.

– Нега суратингиз ва исм-шарифингизни тўлиқ ошкор қилишимизни хоҳламадингиз?

– Ака, савобли ишнинг ҳам йўл-йўриғи бор. Ўзи ошкор қилмаганимиз ҳам маъқул эди, келадиганлар гуруҳ орқали ўзлари топиб олишяпти. Бу ҳам бир-икки кунда ўтадиган синовда...

– Бу ташаббусингиз имкони бор ҳайдовчиларга ўрнак бўлишини истагандик. Таклифингиз неча кун ўз кучида бўлади?

– Истовчилар бўлишига ва ўзимнинг вақтимга қараб қатнайвераман.

– Ғоя қандай туғилди?

– Бу нарса янгилик эмас. Биласизми, тагимиздаги машина ҳам омонат. Уни савобли ишларга ишлатиш ўзимизга боғлиқ.

– Савобли ишларингизнинг ажрини берсин.

 Суҳбатимиз якунида юртдошларимиз орасида шундай ташаббускор йигитлар кўпайишини, йўловчилар кўпайган мана шундай синов кунларида ҳайдовчиларимиздан нарх борасида инсофни унутмасликларини сўраб қоламиз

 Аброр Зоҳидов.