Ўзбекистоннинг «Иқтисодий эркинлик» индексидаги ўрни кўтарилди
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги “Иқтисодий эркинлик” индексидаги ўрни кўтарилди
АҚШнинг The Heritage Foundation ташкилоти томонидан юритиладиган “Иқтисодий эркинлик” индексининг 2020 йил учун ҳисоботида Ўзбекистон 57,2 балл билан 114-ўринни эгаллади (2019 йилда 53,3 балл билан 140-ўрин).
Молия вазирлиги хабарига кўра, мазкур индекс хорижий инвесторлар томонидан доимий равишда кузатилиб борилади ва республиканинг индексдаги ўрни юқорилаши тадбиркорлик муҳитига ижобий таъсир кўрсатиб, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг оқимини ошишига хизмат қилади.
“Иқтисодий эркинлик” индекси тўртта асосий йўналиш бўйича 12та таркибий кўрсаткичдан ташкил топган бўлиб, мулкчилик ҳуқуқи, суд фаолияти самарадорлиги, давлатнинг яхлитлиги, солиқ юки, давлат харажатлари, фискал саломатлик, бизнес эркинлиги, меҳнат бозори эркинлиги, монетар эркинлик, савдо эркинлиги, инвестициялар эркинлиги ва молиявий эркинлик каби соҳаларда жаҳон мамлакатларини 0 дан (энг паст) 100 гача (энг юқори) бўлган шкалада баҳолайди.
Мамлакат мазкур индекснинг қуйидаги таркибий кўрсаткичларида энг юқори ўсишга эришди:
инвестициялар эркинлиги – 20,0 балл (+10 балл);
молиявий эркинлик – 20,0 балл (+10 балл);
мулкчилик ҳуқуқи – 59,1 балл (+9.3 балл).
“Иқтисодий эркинлик” индексининг таркибий кўрсаткичлари бўйича республиканинг натижалари қуйидаги жадвалда келтирилган:
Шунингдек, Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 26 поғонага юқорилаб, МДҲга аъзо мамлакатлар орасида энг жадал ўсишни қайд этди.
Маълумот учун: The Heritage Foundation иқтисодий таҳлил маркази томонидан 180та давлатнинг “Иқтисодий эркинлик” индекси 1995 йилдан буён таҳлил қилинади.
Мавзуга оид
11:28
Ҳукумат инвестиция комплекси иқтисодиёт учун муҳим бўлган 300 дан зиёд йирик лойиҳани ишга туширади
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
20:57 / 08.11.2024
Хитой иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун триллион доллар ажратди
19:18 / 05.11.2024