Ўзбекистон | 12:04 / 20.03.2020
9127
1 дақиқада ўқилади

АКТ вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамшид Эгамбердиев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди 

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 19 мартдаги қарорига мувофиқ, Жамшид Шарифжонович Эгамбердиев ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Билдирилишича, шу муносабат билан вазирликда тайинлов бўлиб ўтди.

Жамшид Эгамбердиев 1982 йилда Наманган вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида «Бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Ж. Эгамбердиев шу вақтга қадар «Алоқабанк» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Шу билан бирга, у фаолияти давомида «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти Молия бўйича директори лавозимларида меҳнат қилган

Мавзуга оид