Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда умр давомийлиги 74,6 ёш деб қайд этилди – Алишер Шодмонов
2000-йилларнинг бошида бу кўрсаткич 72 ёшни ташкил этган
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Халқаро пресс клубнинг “Қадамма-қадам” лойиҳасида ўзбекистонликларнинг ўртача умр давомийлигига оид статистик маълумотларни келтирди.
“1991 йилда [ўзбекистонликнинг ўртача умр давомийлиги] 67 ёш эди, 2000-йилларнинг бошида 72, кейин эса 73 ёшга чиқдик. Ўртача умр давомийлигининг узайиши учун соғлом овқатланиш, тоза ичимлик суви, яшаш шароити, соғлиққа эътибор катта аҳамиятга эга бўлади. Ўзбекистонда биринчи марта ўтган йили ўртача умр давомийлиги 74,6 ёш деб қайд этилди. Демак, ижобий ўзгариш бор”.
Алишер Шодмоновнинг таъкидича, соғлом турмуш тарзини олиб боришда пиёда юришнинг аҳамияти катта. Соғлом бўлиш учун ҳар куни ўртача 5 км, яъни 7-8 минг қадам юриш керак. Пиёда юришни кунига 100 та қадамдан бошлаш ва мунтазам равишда қадамлар миқдорини ошириб бориш керак.
“Ёши катталар, нуронийларга югуринг деб айта оламизми? Йўқ. Чунки уларнинг соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин. Ёки бобомизни қўрқмасдан велосипедга ўтказиб, кўчага чиқариб юбора оламизми? Лекин юришни ҳаммага тавсия эта оламиз. Ҳомиладорга ҳам, касаллиги бўлган одамга ҳам. Чунки инфаркт, инсультдан кейинги реабилитацияда ҳам юриш тавсия этилади. Юриш ҳисобига [беморни] соғломлаштириб, уни яхши ҳолатга келтириб қўяди”, - деди Шодмонов.
Мавзуга оид
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
22:32 / 01.06.2026
Ҳар куни қаҳва ичишнинг саломатлик учун 4 та фойдаси
17:17 / 31.05.2026
Трамп тиббий кўрикдан ўтди: унга озиш тавсия қилинди
21:07 / 11.05.2026