Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонанда Райҳонни Жиззахдаги тўйга олиб бораман деб 6400 долларга алдаган таниқли актёр устидан тергов кетмоқда
Фото: Reuters
Жиззах шаҳрида бир фуқарони алдаб, унинг тўйига Райҳонни олиб келмоқчи бўлган таниқли актёр устидан шикоят тушгани ҳақида Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати Kun.uz’га хабар бермоқда.
«Кўтарма» маҳалласида истиқомат қилиб келган Г.С. исмли аёл икки кун аввал Жиззах шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига фирибгарнинг алдовига ишониб қолганини маълум қилган.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 1988 йилда туғилган актёр А.Р. унинг тўйига хонанда Райҳона Ғаниевани олиб келишини айтган. Бу хизмат эвазига «Кимёгар» маҳалласи ҳудудида Г.С. нинг 6 минг 400 АҚШ доллари пулини олган.
Бироқ актёр ваъдасини бажармаган, пулларни эса шахсий манфаати йўлида сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026