Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов карантин сабаб вақтинча Тошкентга кўчиб келди
Миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентда изоляцияда яшашга қарор қилди. Бу ҳақда у Forbes’га берган интервьюсида маълум қилди.
«Шубҳасиз, коронавирус пандемияси бизнесга ҳам ва афсуски, жаҳон иқтисодиётига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларнинг нафақат активлари, балки мажбуриятлари ҳам бор. Улар учун вируснинг ўзи ҳам, бозорларни силкитиб юборган ахборот тўлқини ҳам хавфли.
Пандемия қаршисида ҳамма тенг, Худо сақласин. Ҳозир энг муҳими – одамлар саломатлиги ва бахти учун дунё давлатлари раҳбарлари ирода кўрсатиб, геосиёсий қарама-қаршиликларга қарамай, глобал хавф қаршисида бирлаша олишлари лозим.
Ўзимга келсак, мен хавф гуруҳига кирганим сабаб, ўзимнинг тарихий ватаним – Тошкент шаҳрида ўз-ўзимни изоляция қилдим», – дейди 66 ёшли Усмонов.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин интернетда Алишер Усмоновнинг Тошкентдаги уйи суратлари тарқалган эди.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026