Жаҳон | 10:29 / 25.03.2020
16402
1 дақиқада ўқилади

АҚШ коронавирусга қарши курашга 6 трлн доллар ажратмоқда

АҚШ коронавирусга қарши курашга 6 трлн доллар – мамлакат ялпи ички маҳсулотининг чорак қисмини ажратишга тайёр. 

Фото: REUTERS

Бу суммадан 4 трлн доллари федерал захирадан ажратилади, 2 трлн доллар бевосита ёрдам пулларини ташкил қилади, деб маълум қилди АҚШ президентининг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси Ларри Кудлоу.

“Бу пакет АҚШ тарихидаги энг катта ёрдам бўлади. Биз оғир даврга яқинлашмоқдамиз, бироқ бу бир неча ҳафтагина давом этади, деган фикрдамиз. Балки ҳафталардир, балки ойлардир, бироқ аниқ йиллар эмас”, деб айтган Кудлоу Оқ уйдаги матбуот анжуманида. 

Таъкидланишича, 2 трлн доллар ажратилишини АҚШ конгресси сенати маъқуллаши лозим. Агар ёрдам маъқулланса, маблағлар АҚШ оилаларига (3 минг доллардан), авиация соҳасига ва кредитлар кўринишида кичик бизнесга йўналтирилади.

Мавзуга оид