Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Audi ва Volkswagen коронавирус сабабли ўз логотипини вақтинча ўзгартиришга қарор қилди
Audi ва Volkswagen автомобил брендлари коронавирус эпидемияси вақтида одамларни бир-биридан масофа сақлашга ундаш мақсадида ўз логотипларини ўзгартиришга қарор қилди.
Бу ҳақда Car and Driver нашри ёзди. Компаниялар ўзгартирилган логотиплари акс этган видеони ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган.

Audi’нинг янги логотипида одатдаги бир-бирига туташиб кетган 4 ҳалқа бир-биридан ажратиб тасвирланган. Компанияда энг муҳим нарса соғлиқ экани эслатиб ўтилган.

Volkswagen эмблемасида ҳам V ва W ҳарфлари орасида масофа пайдо бўлган.
Компаниялар шундай антиқа йўл билан коронавирус эпидемияси вақтида ўзаро масофа сақлаш лозимлигини яна бир бор эслатиб қўйишга қарор қилган.
Айни вақтда вируснинг тарқалиши олдини олиш учун одамлар 1,5-2 метр масофа сақлашлари кераклиги таъкидлаб келинмоқда.
Мавзуга оид
08:45 / 28.05.2026
Ўзбекистонда яна бир йирик автомобил бренди ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
18:09 / 19.05.2026
Тошкентда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкин
00:22 / 15.12.2025
Volkswagen ўз тарихида илк бор Германиядаги заводини ёпади
09:13 / 31.10.2025