Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда коронавирусга чалинганлар безгакка қарши дори воситалари билан даволанади
АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси коронавирусга чалинганларни безгакка қарши воситалар “Гидроксихлорохин” ва “Хлорохин” билан даволашга рухсат берди.
“Бу дорилар шифокорлар уларни клиник ташхис ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолатларда вазиятдан келиб чиқиб ўсмирлар ва катта ёшли беморларга тайинлай олиши учун миллий стратегик захирадан штатларга тақсимланади”, дейилган бошқарма хабарида.
АҚШнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазирлиги беморларни даволаш учун “Гидроксихлорохин сульфат”дан 30 млн доза ва “Хлорохинфосфат”дан бир миллион доза олганини маълум қилган.
“Айни вақтда коронавирусни даволашнинг тасдиқланган усуллари бўлмаса-да, бу иккала восита коронавирусларни, жумладан COVID-19’ни даволашда самарали эканини кўрсатган”, дейилган вазирликда.
Айни вақтда АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда 1-ўринда турибди: мамлакатда ундан касалланганлар сони 164 мингдан кўпроқни, вафот этганлар сони 3167 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026