Коронавирус нормал ҳаёт тарзини умуман ўзгартириб юборди. Кўпчиликни бу қачон тугаши ҳақидаги саволнинг жавоби қизиқтирмоқда. Эпидемиологлар вазият қуйидаги тўрт сценарийдан бири бўйича давом этади дея ҳисоблашмоқда. The Atlantic ана шу сценарийлар ҳақида маълумот берди.

MARIA LITWA / LAIF / REDUX

1-сценарий. Бир ойдан икки ойгача

Мутахассислар бу вариант содир бўлиш эҳтимолини паст деб ҳисоблашмоқда.

«Коронавирус «кутилмаган равишда жиддий патоген бўлмаса» ижтимоий масофаланиш ҳисобига муаммони бир-икки ой ичида енгиш мумкин.

Ҳозирда зарарланганларнинг ҳаммаси илгари биз кузатган беморлардан фарқ қилади. Уларнинг касаллиги енгил ўтмоқда ва аста-секин иммунитет орттирилаётганини тушуняпмиз», дейди Ҳарвард мактаби эпидемология профессори Уильям Ҳенеж.

Вазиятнинг тезда яхшиланиши борасидаги бошқа йўл у қадар ижобий эмас. Ирнвайндаги Калифорния университетининг жамоат соғлиғини сақлаш профессори Эндрю Ноймернинг фикрича, ижтимоий масофаланиш жараёнининг кучсиз тарзда кечиши бир неча ойларда коронавируснинг кескин авж олишига олиб келиши мумкин

«Натижада соғлиқни сақлаш тизими инқирозга юз тутади ва жуда кўп одамнинг ўлимига сабаб бўлади. Бироқ зарарланганларнинг кўпчилиги тузалади. Натижада одамларнинг кўп қисми, ҳатто Ер аҳолисининг ҳаммаси иммунитетга эга бўлади», дейди у.

Ушбу вазиятнинг ҳар иккисига кўра ҳам бир неча ойдан кейин ҳаёт одатий тарзига қайтиши мумкин. Бироқ бундай бўлмаса ҳам баҳор фаслининг охирига бориб экспертлар коронавирус ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлади. Энг аввало, улар юқтириш ҳолатларининг илк оқими оқибатларини баҳолай олишади. Натижада коронавирусга қарши курашиш самарадорлиги ортади.

Ҳенеж ҳозирда бу маълумотлар мавжуд эмаслигини тушунтирмоқда. Чунки вирусни яқинда юқтирган кишилар учун одатда бир неча ҳафталик интенсив даволаш талаб этилмайди. Шунингдек, бир ёки икки ойдан кейин мутахассислар тузалганлар инфекцияга қарши иммунитетга эга бўлиши ва у қанча вақт амал қилишини яхшироқ тушунадилар. Бу маълумотлар эса коронавируснинг олдини олишда асқотади.