Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.
“Баъзи беморлар коронавирусдан соғайганларнинг антитаналарга эга қон плазмасини олишди”, дейилган хабарда.
Таъкидланишича, Павияда биринчилардан бўлиб коронавирусга чалинган эр-хотин шифокор ҳозирда даволанаётган беморлар учун қон донори бўлишган.
Аввалроқ хитойлик шифокорлар соғайиб кетганлар қонида коронавирусга қарши антитаналар топилгани сабабли уни касалларга қуйиш яхши самара беришини маълум қилишганди.


















