ОТБнинг Тошкентдаги офисидан Kun.uz`га маълум қилишларича, муассаса Ўзбекистонда 2020 йилда ялпи ички маҳсулот 4,7 фоизга ўсиши, яъни олдинги йилги 5,6 фоизга нисбатан пастроқ бўлишини прогноз қилган.

Шу билан бирга, прогнозга кўра, 2021 йилда ислоҳотлар натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ва хизматлар соҳаларида кескин ўсиш юз беради ва бу ўз навбатида ЯИМ ўсиш даражасининг яна 5,8%га кўтарилишига олиб келади.

«Биз пандемия таъсирининг тўлиқ кўламини ҳали билмаймиз, бироқ Ўзбекистон ҳукумати ўзининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашга ва иқтисодиётнинг тикланиши учун зарур бўлган вақтни қисқартиришга қаратилган муҳим чораларни кўрмоқда», дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Синди Малвичини.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга кириб келадиган инвестициялар 2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

«Бу эса шаҳар инфратузилмасини ва ишлаб чиқариш объектларини ривожлантиришга қаратилган давлат бошчилигидаги инвестицияларнинг такомиллашиши натижаси бўлади.

Россия Федерациясида валюта қадрсизланиши пул ўтказмаларига салбий таъсир кўрсатганига қарамай, иш ҳақининг вақти-вақти билан ошиб бориши ва инфляциянинг пасайиши хусусий истеъмолга ижобий таъсир қилиши кутилмоқда», – дейилади ОТБ ҳисоботида.

Ўзбекистон Марказий банки инфляцион таргетлаш натижасида инфляция 2020 йилда 13 фоизга ва 2021 йилда 10 фоизга пасайишини прогноз қилган. Натижада, ОТБ прогнозларига кўра, фискал сиёсат қатъийлашади ва сиёсатга асосланган кредит ислоҳотларининг олиб борилиши кредитлар ўсишини икки баробарга пасайтиради.

«Бироқ электр энергияси ва табиий газ нархларининг режа асосида кўтарилиши, шунингдек, қишлоқ хўжалигида нархларнинг тартибга солинишининг бекор қилиниши инфляцион босимларнинг ҳосил бўлишига ҳисса қўшади.

Жорий ҳисобварақ камомади бу йил 4,0 фоизгача ва 2021 йилда 3,5 фоизгача янада камайиши кутилмоқда. Табиий газ ва мис экспорти 2020 йилда пасайиши кутилар экан, буларнинг ўрни