Жаҳон | 14:37 / 03.04.2020
15032
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди

Қирғизистон ҳукумати мамлакатда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берди. Ўш вилоятининг Новқат тумани ҳудудий шифохонасида даволанаётган 61 ёшли эркак 2 апрель куни вафот этган.

Ўш кўчалари дезинфекция қилинмоқда. Фото: Ҳамидулло Узоқов / kloop.kg

«Бемор хорижда бўлиб қайтган… Устига устак, беморнинг бошқа жиддий касалликлари ҳам бўлган», — дейилган республика штаби хабарномасида.

Бу Қирғизистонда беморнинг коронавирусдан вафот этиши билан боғлиқ илк ҳолат бўлди. Мамлакатда 18 мартдан буён коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ 130 ҳолат тасдиқланган. 3 апрель куни эрталаб 14та янги зарарланиш ҳолати ҳақида хабар берилди.

Коронавирус юқтириб олганларнинг тўрт нафари ўта оғир аҳволда. Улардан бири ўпкага сунъий нафас юбориш қурилмасига уланган. Шу пайтгача Қирғизистонда беш киши коронавирусдан бутунлай тузалган.

Мавзуга оид